1 Феврал 2024 йил 1799

Пойтахтда маънавият ойлиги доирасидаги тадбирлар

Маънавият ойлиги доирасида Ички ишлар вазирлигига қарашли 1-сонли Тошкент академик лицейи ўқувчилари учун давра суҳбатлари, музейларга экскурсия, китобсеварлар беллашувлари каби тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида куни кеча лицейда Мудофаа вазирлиги ҳарбий оркестри вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Меҳмонлар бўлажак ходимлар билан ҳарбий хизматнинг кундалик тарзи билан ўртоқлашди. Учрашув давомида ҳарбий оркестр ижросида концерт дастури намойиш этилиб, йиғилганларга хуш кайфият улашилди.

Бундан ташқари ойлик доирасида лицей ўқувчилари учун "Oʻzavtosanoat” қошидаги Тошкент политехника музейига экскурсия уюштирилди. Музейда ўқувчилар йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари иш фаолиятида фойдаланиладиган барча техникалар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, автомобилсозлик тарихи ҳақида ҳам ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди. Экскурсия давомида ташриф буюрувчилар математика, астрономия ва замонавий технологиялар оламига шўнғиди, турли тренажёрларда ўзини синаб кўрди.


Барча янгиликлар

Text to speech