19 Октябр 2023 йил 548

“Тўмарис издошлари”: Чилонзор тумани ИИО ФМБ ташаббуси билан мусобақалар ташкил этилди

Куни кеча Чилонзор тумани ИИО ФМБ ташаббуси билан  С.Х. Сирожиддинов номли академик лицейда 1- ва 2-курс ўқувчи қизлари ўртасида “Тўмарис издошлари” мусобақалари бўлиб ўтди.

Мусобақалар давомида иштирокчилар фан, спорт, нотиқлик санъати ўз билим ва салоҳиятларини ҳамда ижодий қобилиятларини кўрсатишди. Охирги шартда ватанпарварлик руҳидаги саҳна кўринишлари барчага хуш кайфият улашди.  

Мусобақа ғолиб ва совриндорларига туман ИИО ФМБ раҳбарияти номидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди. 

Барча янгиликлар

Text to speech