5 Сентябр 2022 йил 1314

Пойтахтнинг «Нурли маскан» таълим муассасасида «Биринчи қўнғироқ» янгради

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари янги ўқув йили бошланишига бағишланган тантанали йиғилишда иштирок этди. Бу мактаб остонасига илк бор қадам қўяётган 1-синф ўқувчилари учун энг ҳаяжонли ва узоқ кутилган кун бўлди. Пойтахтимизда жойлашган Ўзбекистон Республикаси ИИВ қарамоғидаги 77-сонли “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатда “Биринчи қўнғироқ” тадбири бўлиб ўтди.
Тантанали маросимда Халқ таълими вазирлиги, прокуратура ва Тошкент шаҳар ИИББ вакиллари иштирок этди. Тадбирга ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам таклиф этилди. Ўқувчилар синфдошлари ва ўқитувчилари билан кўзларида қувонч билан кўришишди. Янги ўқув йилининг бошланишига бағишланган тадбирда давлатимиз мадҳияси куйланди. Тадбирда сўзга чиққанлар ўқувчиларга илм олиш йўлида омад ва зафарлар тилашди. Шунингдек, ёш ижодкорлар ўзларининг куй ва қўшиқлари, янги ижод намуналари билан йиғилганларни хушнуд этишди.
Шундан сўнг, таълим муассасасининг барча синфларида биринчи соат “Мустақиллик дарси” машғулотлари бўлиб ўтди. Биринч синф ўқувчиларига ўқув қуроллари совға қилинди.

Барча янгиликлар

Text to speech