Шайхонтоҳур тумани 3-сектор ҳудудидаги “Кўкча” ҳамда “Жарариқ” маҳаллалари аҳолисининг сайёр қабули Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ бошлиғи полковник Ойбек Мурадов томонидан ўтказилди. Қабулда туман Халқ қабулхонаси бошлиғи Собир Хакимов, туман хокимлиги Ёшлар агентлиги раҳбари Шерзод Норматов, маҳалла раислари Зулайхо Каримова, Раъон Эгамбердиева, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва бошқа мутасадди ходимлар иштирок этишди.
Сектор раҳбари аҳолининг мурожаатларини тинглаб, муаммоларни бартараф қилиш бўйича тегишли ташкилот ходимларига кўрсатмалар берди.
Қабулда 20 нафар фуқаролар иштирок этди. 3 нафар фуқаро вақтинча рўйхатга ўтиш юзасидан МваФРБ ходимига кўрсатма берилди. 1 нафар фуқарога уй-жой олиш учун субсидия тартиби тушунтирилди, 4 нафар фуқарони ижтимоий ҳолатини ўрганиш ва ёрдам кўрсатиш, 1 нафар фуқарога кредит ажратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида бу каби тадбирлар давом этмоқда.