Пойтахтимизда жойлашган айрим савдо мажмуаларида Тошкент шаҳар ИИББ, Миллий Гвардия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда белгиланган режага мувофиқ навбатдаги ўқув машғулотлари ўтказилмоқда. Бу каби ўқув машғулотлари шаҳримизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек одамлар гавжум жойларда хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини текшириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Хавфсизлик қоидаларига риоя этишингизни ва хавотирга берилмаслигингизни ҳамда вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Барча ҳаракатлар шаҳримизнинг тинчлик ва осойишталигини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда.