6 Январ 2024 йил 2020

Пойтахтда вояга етмаганлар масалалари йўналишида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда прокуратура масъуллари билан пойтахтда вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Мажлисда Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари, Тошкент шаҳар ва туман прокуратураси ходимлари, туман ИИО ФМБ ҲПБ вояга етмаганлар масалалари бўйича инспекторлар иштирок этди.


Мазкур жараёнда масъуллар томонидан ҳудудда 2023 йилнинг 12 ойи давомида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларнинг сабаб ва омиллари таҳлил этилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан топшириқ ва тавсиялар билдирилди.


Шунингдек, келгусида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилиниб, йил давомида профилактик тадбирларни кучайтириш, ҳамда туман мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси, туман прокуратураси билан ҳамкорликда хизмат олиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.


Шу билан бирга хизмат бурчини бажариш чоғида камчиликларга йўл қўйиб, ижрочилик интизомини бузган ходимларга интизомий таъсир чоралари кўрилиши ҳақида огоҳлантириш берилди.

Барча янгиликлар

Text to speech