26 Сентябр 2022 йил 1066

Пойтахтда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича учинчи сектор раҳбарлари томонидан фуқароларни қабул қилиш давом этмоқда

Пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги "Дийдор" ва "Алихонтўра Соғуний" маҳаллаларида фуқароларнинг сайёр қабул ўтказилиб, унда Учтепа тумани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3-сектори раҳбари, полковник Дилмурод Мирсодиқов ҳамда ўзини-ўзи бошқариш органи вакиллари иштирок этдилар.
Давлат ҳокимияти бошқаруви органлари ва аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш механизми, аҳолининг долзарб муаммоларини аниқлаш ҳамда уларни ҳал этиш имконини бермоқда. Қабулда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларига оид ўттиздан зиёд ариза, таклиф ва шикоятлар кўриб чиқилиб, уларни ҳал этиш юзасидан мазкур маҳаллаларда яшовчи 22 нафар фуқаро мурожаат қилди. Мурожаатларни кўриб чиқишга индивидуал ёндашиш, муайян натижаларни кўрсатди. Жумладан, 10 та мурожаат жойида ҳал этилиб, 14 та мурожаат раҳбар томонидан назоратга олинди ва ҳал қилиш учун муддатлар белгиланди. 6 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Бундай қабуллар аҳолининг бандлик, кредит ажратиш, уй-жой шароитини яхшилаш ва бошқа муаммоларини ҳал этиш имконини бермоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech