13 Июл 2022 йил 2590

Пойтахтда электросамокат иштирокида ЙТҲ содир бўлди

2022 йилнинг 5 июль куни куни тахминан соат 01:55 ларда, Шайхантоҳур тумани, Қоратош кўчасида 1995 йилда туғилган, фуқаро С.В. электросамокатда ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб, ариққа тушиб кетган.

Ҳодиса натижасида, электросамокат ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган. Бироқ тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилган муолажаларига қарамай, 11 июль куни вафот этган. Унинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Барча янгиликлар

Text to speech