Олмазор тумани аҳолисининг мурожаатини ўрганиш ва муаммоларини ҳал этиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов, туман ҳокими Азизхон Умарханов ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари сайёр қабул ўтказди. 36 нафар фуқаронинг мурожаати ўрганилиб, 22 та мурожаат жойида ҳал этилди, қолган мурожаатлар юзасидан масъулларга топшириқлар берилиб, муддатлар белгиланди. Жумладан, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи 10 нафар аёлларга ўз-ўзини банд қилиши учун тикув машиналари, сартарошлик жиҳозлари, кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун техника жиҳозлари берилди. “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи 4 нафар ёшга ҳарбий хизматни ўташи учун йўлланма берилди. Бу каби қабуллар пойтахтимизнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилмоқда.