Танлов тадбирлари
Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил
29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон ҳамда 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарорлари талаблари
асосида ўтказилади.
Номзодларга қўйилган
талаблар:
- Ўзбекистон
Республикаси фуқароси бўлиши;
- Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда туриши;
- Ёши 18
ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаслиги;
- Эркаклар муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий
хизматни ўтаган бўлиши (заҳирадаги офицерлар
таркиби қабул қилинмайди);
- Олий
маълумотга эга бўлиши.
Малака ошириш институтининг Касбий тайёргарлик факультетида
Тошкент шаҳар ички ишлар органларининг қуйидаги йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади:
- Йўл-патруль
фаолияти (бўй эркаклар
175см / аёллар 170см);
- Паспорт
тизимини таъминлаш фаолияти (бўй эркаклар 165 см / аёллар 160 см);
- Жамоат
тартибини сақлаш фаолияти (бўй эркаклар 170 см / аёллар 165 см)
Касбий
тайёргарлик факультетига ўқишга кириш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги
ҳужжатлари билан 2023 йилнинг 20 декабрь кунидан
2024 йилнинг 20 январь кунига қадар (соат 09:00 дан 17:00 гача) Тошкент шаҳар ИИББ Маънавий-маърифий
ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Ички ишлар органларига номзодларни
қабул қилиш марказига (Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Саид Барака кўчаси, 7-уй)
келишлари сўралади:
- биометрик
паспорт ёки идентификация ID-картаси доимий яшаш манзили билан;
- ҳарбий
гувоҳнома (эркаклар учун);
- олий
маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом).
Эслатма: белгиланган кунлардан кейин мурожаат этган номзодлар рўйхатга
киритилмайди.