26 Ноябр 2022 йил 684

Олмазор ва Миробод туманларидаги маҳаллаларда фуқароларнинг сайёр қабуллари ўтказилди

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Aзиз Ташпулатов Олмазор ва Миробод туманлари маҳаллаларида навбатдаги сайёр қабуллар ўтказди. Унда туман ҳокимлари, Бош бошқарманинг масъул ходимлари, туман ИИО ФМБ бошлиқлари, барча сектор раҳбарлари ҳамда мутассади ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар. Сайёр қабуллар давомида фуқаролардан 65 тадан зиёд мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатлар асосан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш, коммунал хизмат кўрсатиш, кредит олиш ва бошқа масалаларга тегишли эди. Қабул давомида 43 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 10 нафар мурожаатчига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 6 нафар хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиб, ID-карта олиш масалалари ҳал этилди. Шу билан бирга, бир аёлга тикув машинаси, уч нафар аёлга субсидиялар ажратилди. Шунингдек, 6 нафар ёшларга субсидия асосида скутер, косметика воситалари, маиший ва техника жиҳозлари, яна икки нафар ёшларга эса муддатли ҳарбий хизмат учун пул бадалини тўлашда амалий ёрдам берилди.
Бу каби учрашувлар шаҳарнинг барча туманларида ўтказилмоқда. 

Барча янгиликлар

Text to speech