1 Апрел 2024 йил 1607

Олмазор туманида сайёр суд бўлиб ўтди

Олмазор тумани ИИО ФМБ пробация бўлими назоратидаги шахслар иштирокида “Исломота” маҳалласида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани суди судьяси А.Нурмухамедов қатнашди.

Судда инсонпарварлик тамойилига таяниб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва жазо ўташ тартиб-қоидаларига риоя қилиб, тузалиш йўлига ўтган, хулқини ижобий томонга ўзгартирган 7 нафар шахс муддатидан илгари ўтаётган жазоларидан шартли равишда озод қилинди.

Шунингдек, мажлисда иштирокчиларга қонунчиликдаги ўзгартиришлар ва суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган янгиликлар борасида маъруза қилиниб, маҳкумларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.

Барча янгиликлар

Text to speech