7 Сентябр 2022 йил 1859

Олмазор туманида янги ИИБ фойдаланишга топширилди

Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Олмазор тумани ИИО ФМБ 4-сонли ички ишлар бўлими биносининг фойдаланишга топширилиши катта шодиёнага айланди.
Олмазор тумани ИИО ФМБ 4-сон ички ишлар бўлими мукаммал таъмирланган биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов, Олмазор тумани ҳокими Азизхон Умархонов, туман прокурори Ойбек Маннонов, туман ИИО ФМБ бошлиғи полковник Маҳкам Вафоев, маҳалла аҳолиси ва кенг жамоатчилик иштирок этди. Сўзга чиққанлар барчани Мустақиллик байрами ҳамда мазкур бинонинг фойдаланишга топширилиши билан самимий табриклашди. Шунингдек ушбу бўлим ҳудуд аҳолиси тинчлиги ва хавфсизлигининг кафолати бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтишди.
Мазкур ИИБга 34 мингдан ортиқ аҳоли яшайдиган 7 та маҳалла бириктирилган. Шу билан бирга, бўлим ходимлари ҳудудда жойлашган 7 та олий ўқув юртларидаги ҳуқуқ-тартиботни назорат қилишади. Шахсий таркиб ҳамда 4-сон ИИБга мурожаат қиладиган фуқаролар учун барча шароитлар яратилган. Икки қаватдан иборат мукаммал таъмирланган бино бугунги кунда замонавий кўринишга эга бўлди. Жумладан, бўлимдаги хизмат хоналари янги жиҳозлар ва замонавий техника воситалари билан таъминланди. Хоналар ёруғ ва шинам. Навбатчилик қисми, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори, суриштирувчи, терговчи, жиноят қидирув тезкор вакили, хотин-қизлар масалаллари бўйича инспектор, вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимларининг хизмат кабинетлари ташриф буюрувчиларни қабул қилишга тайёр. Мажлислар зали ҳам мавжуд. Бино махсус алоқа воситалари ҳамда замонавий видеокузатув камералари билан жиҳозланган.
Бўлимда ўрнатилган видео-конференц алоқа тизими ходимларга тезкорлик билан ҳаракат қилиш ҳамда Бош бошқарма ва туман ИИО ФМБлар билан тезда боғланиш имконини беради.

Барча янгиликлар

Text to speech