Жорий йилнинг 29 февраль куни “Ёшлар ижодиёти” саройида Бош бошқарма бошлиғи раислигида “2024 йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими бўйича берилган топшириқлар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилган эди. Мажлис давомида берилган кўрсатмаларга асосан Олмазор тумани “Намуна” маҳалласида қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, ёшлар муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳар ички ишлар органларининг масъул раҳбарлардан иборат масъуллар белгиланди. Масалан, маҳалла ҳудудидаги кўчалар тақсимланганда “Анҳор” ва “чувалачи” кўчаларидаги 58 та хонадонларда истиқомат қилувчи ёшлари Бош бошқарма Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Д.М.Эргашевга бириктирилди.
Ўтказилган хатлов натижасида ушбу кўчаларда 154 нафар ёшлар истиқомат қилиши маълум бўлди, улар 7 тоифага ажратилди. Унга кўра 3 нафар оғир тоифадаги, 1 нафар ишсиз ва қолганлари яшил тоифада бўлган ёшлар рўйхати шакллантирилди.
“Анҳор” ва “чувалачи” кўчалари ёшлар билан манзилли ишлаш мақсадида улар истиқомат қиладиган хонадонлар бўйича уйма-уй юрилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди. Д.М.Эргашевнинг ташриф қоғозлари тарқатилди. Шу билан бирга, телеграм ижтимоий тармоғида ёшлар билан доимий алоқада бўлиб, уларни қизиқтираётган саволларига жавоб бериш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида anhorchuvalachiyoshlari гуруҳи ташкил этилди.
Бундан ташқари, бир неча маротаба “Анҳор” ва “чувалачи” кўчалари ёшлари билан учрашувлар ташкил қилиниб, уларни қийнаётган муаммолар ўрганилди. Ўтказилган учрашувлар натижасида, бугунги кунда таълим олиш, соғлиқни тиклаш ва бошқа масалаларда камчиликлари ёшларнинг рўйхати шакллантирилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузуридаги “ВАҚФ” хайрия жамоат фонди томонидан “Намуна” МФЙда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Шу билан бирга “Анҳор” ва “чувалачи” кўчаларида истиқомат қилувчи хорижий тилларни ўрганиш истагидаги ёшлар рўйхати шакллантирилди. Улар учун Тошкент шаҳридаги “Ishga marhamat” мономаркази билан ҳамкорликда ўқув машғулотларини ташкил этиш, шунингдек, маҳалладаги спортга қизиқувчи ёшлар учун, хусусан, спортнинг футбол ва волейбол турлари бўйича мураббийларини жалб қилган ҳолда маҳалладаги
22-сон умумтаълим мактаби спорт майдонида машғулотлар ташкил этиш режалаштирилмоқда.