Олмазор тумани 3-сектор раҳбари ёшлар билан учрашди
Куни кеча Олмазор тумани ИИО ФМБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Махкам Вафоев сектор ҳудудида яшовчи ва ҳорижий миграцияда юрган ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда жами 16 нафар ёшлар иштирок этиб, уларнинг 11 нафарининг армия тўловини қоплаб бериш, ID-карта олиш, субсидия ва кредит билан боғлиқ муаммолари ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатларни белгиланган муддатларда ҳал этиш бўйича мутасадди ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.
Ўтказилган учрашувдан кўзланган мақсад – ёшлар муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш бўлиб, ҳорижда таълим олаётган ёки ишлаётган ёш фуқароларнинг оилаларига кўмак беришдир. Зеро, ҳар бир ёшнинг тақдири бу – миллатнинг тақдиридир!