8 Июл 2024 йил 1990

Оила барқарорлиги йўлида

        Хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оила ва жамиятда ўз муносиб ўрнини топишда кўмаклашиш, зўравонлик ва турли таҳдидлардан асраш борасида юртимизда қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Куни кеча пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Мирзо Улуғбек номли марказий истироҳат боғи”да шундай тадбирларнинг бири бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамкорлигида имзоланган “Зўравонликдан жабрланганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва зўравонликнинг олдини олиш” Қўшма режаси ҳамда “Барқарор турмуш” ойлиги доирасида ташкил этилди. Тадбирда туманда  профилактик ҳисобда турмайдиган аммо низолашиб келаётган 60 та, ички ишлар идораларида профилактик ҳисобга олинган 40 та оиладан, жами 100 нафар фуқаро, шаҳар ИИББ ҳамда ҳамкор маҳкама ва ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.


        Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари  З.Маҳкамова тадбир иштирокчиларига Президентимиз томонидан хотин-қизларга яратилаётган шарт-шароитлар ва кенг имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди.


        Пойтахт ҳудудида яшовчи бандлиги таъминланмаган,  турмуш шароитлари оғир аёллар муаммоларини ўрганиш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича йўлланма ва сертификатлар бериш, иш билан таъминлаш,  тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аёлларга имтиёзли кредитлар ажратилишида амалий ёрдам кўрсатишни мақсад қилган мазкур тадбирда, йигирмага яқин корхона, ташкилотлар ўз бўш ўринлари билан иштирок этишди. Шунингдек, ҳамкор ташкилотлар вакиллари томонидан низоли оилалар муаммоларини ҳал этиш борасида сайёр қабуллар ташкиллаштирилди. Ушбу жараёнда  оила муаммолари ўрганилиб, ҳуқуқий, иқтисодий ва тегишли маслаҳатлар берилди.


        Тадбирнинг якуний қисмида кам таъминланган, кўмакка муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам пули ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.


       Таклиф этилган хонандалар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар  иштирокчиларнинг кайфиятларини кўтариб, тадбирга ўзгача руҳ бағишлади.

Барча янгиликлар

Text to speech