12 Феврал 2025 йил 302

Ўғирликни “касб” қилган гумроҳ

Р.Иброҳим 19 ёшида ўғирлик жинояти содир этиб қамалиб чиқди. Ота-онасининг тўғри йўлга кириб, ҳалол меҳнат билан шуғулланиш ҳақидаги панд-насиҳатларига эътибор бермади. Ишга кириб, тўғри йўлга юриш ўрнига яна ўғирликка қўл урди. Охирги марта 2017 йилда ўғирлик жинояти учун 5 йил озодликдан маҳрум қилинган Иброҳим жазони сўнгги кунигача “ўтириб” чиқди. 30 ёшдан ошиб озодликка чиққан Иброҳимга бу ҳам дарс бўлмади. Тайинли ишнинг бошини тутмади. Ота-онасининг топганига шерик бўлишдан уялмади. 2024 йилнинг 14 февраль куни ўртоғининг автомашинаси бузилиб қолгани учун ёрдам бериш мақсадида уникига борди. Тунги учларда уйига қайтаётиб, Чилонзор тумани Гулистон мавзесидаги кўп қаватли уйлар олдида турган “Nexia-2” автомашинасига кўзи тушди. Автомашинанинг эшиги очиқ қолдирилганлигидан фойдаланиб, салонини тита бошлади. Автомашина баридан 1 миллион сўм ва 200 АҚШ долларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинди.

– Автомашина эгаси Ш.Алишер тонгдагина ўғирликдан хабар топиб, ички ишлар органларига мурожаат қилган, – дейди Чилонзор туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, лейтенант Сирож Ҳошимов. – Аввалига Иброҳим қилмишларини яшириш учун турли важ-карсонларни келтира бошлади. Осонликча айбини бўйнига олишни истамади. Йўлакларда, автомашинада қолдирилган излар бўйича ўтказилган экспертиза хулосалари, тунда бедор бўлиб, ҳовлида айланиб юрган гувоҳларнинг кўрсатмалари олдида айбига иқрор бўлишдан бошқа чораси қолмади.

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди очиқ суд мажлисида 1992 йилда туғилган, маълумоти ўрта-махсус, муқаддам бир неча маротаба судланган Р.Иброҳимнинг жиноий қилмишларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “б” банди (“Ўғирлик”) билан айбли деб топиб, кодекснинг 57-моддасини қўллаб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: