21 Октябр 2023 йил 923

Юнусобод тумани учинчи сектор фаолияти ҳақида

Пойтахтимизнинг Юнусобод тумани учинчи сектор ҳудудидаги 16 маҳалла фуқаролар йиғинида камбағалликка барҳам бериш, турмуш сифатини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш борасида аниқ мақсадли ишлар амалга оширилмоқда.

75 мингдан ортиқ фуқаро истиқомат қилаётган учинчи сектор ҳудудида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари ҳам давом этмоқда. Жумладан, «Хусниобод» ва «Биллур» маҳаллаларидаги иккита кўп қаватли уйларнинг том қисмлари янгиланди, 157 та кўп қаватли уйнинг ертўлаларидаги муҳандислик-коммуникация тизимлари, 12 та болалар майдончаси таъмирланди. 302-сонли умумий ўрта таълим мактабида жорий таъмирлаш ишлари якунига етказилди.   

“Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган ёшлардан 365 нафарига зарурий асбоб-ускуналарни субсидия асосида сотиб олиш, олий таълим муассасасиги таълим учун контракт тўловларини, сафарбарлик чақирув резерви бадалини тўлаб бериш, тиббий хизмат кўрсатиш, иш билан таъминлаш, кам таъминланган оилаларга субсидиялар ажратишда ёрдам кўрсатилди.

 Эҳтиёжмандларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди, дори-дармонлар билан таъминланди, коммунал қарзи тўлаб берилди.

"Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган 160 нафардан ошиқ хотин-қизлар иш билан таъминланди, 2 800 нафардан ортиқ аёлга моддий ёрдам кўрсатилди.

Ушбу йўналишда ишлар давом этмоқда. 

Барча янгиликлар

Text to speech