23 Сентябр 2023 йил 764

Юнусобод тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторларининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасидаги фаолияти тўғрисида

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида Юнусобод тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар тумандаги маҳаллаларда яшовчи аёл ва қизлар билан учрашди. Хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди. Учрашув давомида ходимлар аёлларнинг ишга жойлашишда қандай қийинчиликларга дуч келаётгани билан қизиқди. Суҳбат давомида аёллар зарур меҳнат кўникмалари, касб ва малакага эга бўлмаганликлари сабабли ишга жойлашишда қийинчиликларга дуч келаётганликларини маълум қилишди.

Шу билан бирга учрашувда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни, оилавий қадриятлар, гендер тенглик, хотин-қизларга нисбатан турли хил тазйиқ ва зўравонликларга йўл қўймаслик каби мавзулар муҳокама қилинди.

Учрашув сўнгида иштирокчиларга мавзу бўйича тарқатма материаллар берилди. Шунингдек, хотин-қизларга уйда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 

Барча янгиликлар

Text to speech