8 Июл 2024 йил 1803

Навбатдаги махсус ўқув курслари якунлари ҳақида

Хабарингиз бор, жорий йилда вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ташаббуси билан ташкил этилган ўқув курсларининг 3-босқичи якунланди. ўқув курсларида 30 нафар профилактик рўйхатда турувчи 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар иштирок этди.

Бир ой давомида болалар учун ўқув машғулотлари ва спорт тадбирлари ўтказилди. Ўсмирларнинг ота-оналари билан индивидуал профилактик суҳбат ва махсус тренинглар ташкил этилди. Марказ мутахассислари ўсмирлар ота-оналарининг ҳар бир мурожаатини ўрганиб, оиладаги муаммоларни ҳал этиш чораларини кўрди. Шунингдек, манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ота-оналар орасида ишсиз бўлганларига ишга жойлашишда амалий ёрдам берилди.

Шу билан бирга ўсмирлар ва уларнинг ота-оналари билан муносабатларни яхшилаш учун психологик тренинглар ўтказилди. Ўсмирлар малакали шифокор ва ҳамширалар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди, малакали мутахассислар томонидан тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари билан “Соғлом танда, соғлом фикр” шиори остида спорт тадбирлари, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик кечалари ўтказилди. Бундан ташқари вояга етмаган ўғил болаларда Ватанпарварилик ҳиссини уйғотиш ва ҳарбий касбга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртига ташриф буюриб, ушбу билим юртининг тарихи, музейи, фаолияти ҳамда курсантларнинг ўқув машғулотлар хонаси билан танишиб олдилар. Тошкент шаҳар ИИББ ТВБСБ ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ Кинология хизматига ҳам ташриф уюштирилди. Тарбияланувчи ёшлар у ерда ҳам куч воситалар ва Кинология хизмати ходимларининг хизмат фаолияти ҳамда хизмат итларининг турлари, уларнинг вазифалари билан танишиб чиқдилар.

Дастур доирасида пойтахт Ички ишлар бош бошқармасининг махсус бўлинмаларига, телеминорага экскурсиялар, пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиш, ҳайвонот боғига саёҳатлар ташкил этилди.

Ўқув курси якунида ўсмирларга спорт мактабларида спорт билан бепул шуғулланишлари учун “Сертификат”лар топширилди.

Барча янгиликлар

Text to speech