Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро яланғоч ҳолатда юрганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 10 март кунига ўтар кечаси тахминан соат 02.00 ларда 1977 йилда туғилган А.А. Чилонзор тумани 16-мавзеда маст ҳолатда бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан яланғоч ҳолатда юрган.
Ушбу шахсга нисбатан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ва 194-моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.