Мирзо Улуғбек тумани ҳудудини ободонлаштириш ишлари ҳақида
Давлатимиз раҳбарининг «обод хонадон», «обод кўча», «обод маҳалла» мезонлари асосида жойлардаги амалий ташаббуслар бежиз эмас. Агар хонадон, кўча обод бўлса, маҳалла ҳам обод бўлади.
Шу кунларда Тошкент шаҳар ИИББ бошчилигида шаҳар ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллалар, кўп қаватли уйлар ҳудуди, ижтимоий соҳа объектларини ободонлаштириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, тумандаги 3-сектор ҳудудида жойлашган 19 та маҳаллаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ободонлаштириш бошқармаси ишчилари, ИИБ ходимлари ва махсус техникалар жалб этилди. Махсус техникалар ёрдамида ариқлар тозаланиб, аҳоли турар-жойлари ҳудуди маиший чиқинди ва қуруқ шох-шаббалардан тозаланиб, дарахтлар ободонлаштирилди. Болалар майдончалари тартибга келтирилди.