30 Август 2022 йил 1032

Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

Жорий йилнинг 30 август куни тахминан соат 01.40 ларда Мирзо Улуғбек туманидаги Мирзо Улуғбек кўчасида 2000 йилда туғилган Д.Я. бошқарувидаги NEXIA-3 русумли давлат рақами 01 Н 398 JB бўлган автоуловни бошкариб кетаётиб, тартибга солинган пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёда 1981 йилда туғилган А.П.ни уриб юборган. Натижада пиёда ҳодиса жойида вафот этган. Унинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech