8 Октябр 2022 йил 1671

Миробод туманида Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди

Яқинда Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ташаббуси билан Миробод тумани ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари полковник Равшан Султанходжаев билан бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокими, ИИББ бошлиғининг ўринбосарлари, Миробод тумани сектор раҳбарлари, ИИО ФМБ бошлиғи иштирок этдилар. Учрашувга 200 нафардан ортиқ ёшлар, ўсмирлар ва уларнинг ота-оналари келишди. Тадбирда ички ишлар органлари ҳисобида турувчи, ишсиз, тадбиркорлик билан шуғулланиш ниятидаги ёшлар қатнашди.
Учрашув очиқ суҳбат тарзида ўтиб, иштирокчилар томонидан мурожаатлар ва саволлар берилди, таклифлар билдирилди. Тадбир давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож 10 нафар ёшларга ажратилган субсидиялар тўғрисида сертификат берилди. Шунингдек, учрашувда фаол қатнашган ёшларга китоб жамланмаси топширилди.
Сўнг Тошкет шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Р.Султанходжаевнинг сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабул давомида 30 нафар ёшлар мурожаат этишди. Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, ИИОга кириш, моддий ёрдам ва бошқа масалаларга бағишланган эди. Ҳар бир мурожаат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг назоратига олинди. Масъул шахсларга масалаларни тезкорлик илан ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди. Тадбирда турли хил хизмат вакиллари иштирок этгани сабабли кўплаб муаммолар жойда ҳал этилди.
Бу каби учрашувлар давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech