17 Август 2022 йил 2312

Миробод туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

2022 йилнинг 17 август куни тахминан соат 02:40 ларда Миробод тумани, Кичик халқа автомобиль йўли кўчасида ҳайдовчи 2002 йилда туғилган С.А. “Nexia” русумли, давлат рақам белгиси 01 G 729 GB бўлган автомашинада ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган ва йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.

ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган, бироқ автомашина йўловчиси 1999 йилда туғилган Э.Р. олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилаётган вақтда вафот этган. Марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech