Миробод тумани ИИО ФМБ пробация хизмати фаолияти тўғрисида
Миробод туманида ИИО ФМБ пробация гуруҳи ташаббуси билан ҳисобда турган шахслар учун сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Судда инсонпарварлик тамойилига таяниб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва жазо ўташ тартиб-қоидаларига риоя қилиб, тузалиш йўлига ўтган, хулқини ижобий томонга ўзгартирган 3 нафар шахс муддатидан илгари ўтаётган жазоларидан шартли равишда озод қилинди.
Шунингдек, суд раиси томонидан иштирокчиларга қонунчиликдаги ўзгартиришлар ва суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган янгиликлар борасида маъруза қилиниб, маҳкумларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.