Миробод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб борилаётган профилактик ишлар ҳақида
Яқинда Миробод тумани ИИО ФМБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш давомида тумандаги криминоген вазиятни яхшилаш бўйича ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар натижалари муҳокама қилинди. Тадбирда пойтахт ИИББ раҳбарияти, шаҳар прокуратураси масъул ходимлари, ИИО бошлиқлари, ҳудудий профилактика инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари ҳамда «Фидокор ёшлар» гуруҳи иштирок этди. Шунингдек, “Тун” профилактик тадбирини ташкил этишда профилактика инспекторлари ёрдамчиларидан фойдаланишнинг янгича тартиби ҳақида батафсил маълумот берилди. Таҳлилларга асосланган ҳолда, туманда жиноятлар кўп содир этиладиган маҳаллалар аниқланиб йўналишлар белгилаб олинди. Ҳар бир маҳаллада икки нафар фидокор ёшлар соат 18:00дан 24:00гача ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича профилактика инспектори ёрдамчиси билан ҳамкорликда хизмат олиб боради. Ҳудудда бирон ҳуқуқбузарлик аниқлаган тақдирда, тўғридан-тўғри аралашмасдан профилактика инспекторига ёки ИИО ФМБ, ИИБ навбатчилик қисмига ахборот беради. Шу билан бирга, профилактика инспектори ёрдамчиларидан иборат 8 та велопатруль йўналишлари ташкил этилган бўлиб, улар ҳудудда кўп жиноят содир этиладиган маҳаллаларда хизмат олиб боради ҳамда шубҳали шахслар ва бошқа вазиятга таъсир этувчи ҳолатлар аниқланса, профилактика инспекторига ёки ИИОФМБ, ИИБ навбатчилик қисмига ахборот беради. Шунингдек, автобусларда содир этилиши мумкин бўлган ўғрилик жиноятларини олдини олиш мақсадида, Миробод туманида жойлашган автобус саройи раҳбарлари иштирокида ҳайдовчилар билан суҳбат ўтказилди. Миробод туманига келувчи йўналиш автобусларига фуқароларни шахсий буюм, пул ва телефонларига ҳушёр бўлишлиги бўйича огоҳлантирувчи эълонлар ёпиштирилди.