2 Сентябр 2022 йил 1658

Миннатдорчилик сўзлари янада яхшироқ хизмат қилишга ундайди

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа марказига ИИО ходимлари томонидан кўрсатилган ёрдамлари учун миннатдорчилик хатлари келиб туради.
Жумладан, «Наврўз» маҳалласи фуқароси Гульжан Аревало Миробод тумани ИИО ФМБ ходимларининг, яъни туман бошқармаси бошлиғи – 3-сектор раҳбари полковник Музаффар Атаназаров, бошлиқ ўринбосари подполковник Шерзод Мирзаев, 3-ИИБ бошлиғи подполковник Исроил Болтиматов ва профилактика инспектори Азиз Юсуповларнинг фаолияти ҳақида яхши фикрлари билан ўртоқлашди.
Жорий йилнинг 21 август куни аёл «Наврўз» махалласи профилактика инспектори капитан Азиз Юсуповга мурожаат этиб, мазкур маҳаллада жойлашган хусусий хостелнинг бирида енгил табиатли қизлар борлигини маълум қилди. Ходимлар мазкур мурожаатни эътиборсиз қолдиришмади. Туман 3-ИИБ ХПБ профилактика бўлими ходимлари ўз вақтида тегишли чоралар кўришди. Яъни, шу куни хостелда ўтказилган махсус профилактик тадбир давомида, фоҳишалик билан шуғулланувчи қизлар қўлга олинди. Мазкур шахсларнинг ишлари туман жиноят ишлари бўйича суди томонидан кўриб чиқилди. Уч нафар ҳуқуқбузарлар ва хостел раҳбарига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
“Миробод тумани ИИО ФМБ ходимларига, масалани тезкорлик билан ҳал этганликлари ҳамда мурожаатимни эътиборсиз қолдиришмаганлиги учун миннатдорчилик сўзларимни етказилишини сўраб қолардим. Уларга қилган меҳнатлари учун катта раҳмат”.

Ҳурмат билан, Гульжан Аревало.

Барча янгиликлар

Text to speech