– Жорий йил март ойида биномиз тўлиқ таъмирланиб, барча шароитлар яратилди, – дейди Шайхонтоҳур тумани ИИОФМБ М ва ФРБ бошлиғи, подполковник Алимардон Ҳайитов. – Ўтган 10 ойда ходимларимиз томонидан жами 26 минг нафарга яқин фуқарога ID-карталар берилган. Фуқароларни узоқ куттирмасдан, 20–30 дақиқа орасида ID-карталар расмийлаштириб берилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга вақтинчалик, доимий чиқишлари ва чет элдан хорижликларни таклиф этиш йўналишида жами 14 минг нафардан ортиқ фуқаро мурожаат қилган. Уларнинг ҳар бири бўйича ходимларимиз ҳужжатларни ўрганиб, ўз вақтида ёрдам беришган.
Ногиронлиги бўлган, кекса ва мустақил юра олмайдиган фуқаролар учун ҳужжат расмийлаштириш ишлари ҳам яхши йўлга қўйилган. Ходимлар ҳар ҳафтада бир марта жойига чиқиб, ўз вазифаларини бажаришади. Куни кеча ҳам 9 нафар фуқаронинг хонадонларига борилиб, ID-карталар расмийлаштириб берилди.
Мана шу каби хизматларни сидқидилдан бажараётган ходимлар орасида катта инспектор Шоҳрух Ганиев, инспекторлар катта сержант Аббос Парманов ва сафдор Отабек Ҳамроевларнинг номини алоҳида таъкидлаш жоиз. Инспектор Фотима Шарипова эса спортнинг волейбол тури бўйича ИИОФМБ терма жамоаси аъзоси бўлиб, мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритмоқда.