8 Октябр 2023 йил 995

Мақсад: ёш авлодни ҳуқуқбузарлик ва жиноятлардан ҳимоя қилиш

Учтепа тумани ИИО ФМБ раҳбарияти ташаббуси билан бир қатор олий таълим муассасаларида талаба ёшлар билан учрашувлар ўтказилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида туман ИИО масъул ходимларининг талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшларининг ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари юзасидан конструктив мулоқот бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчиларига экстремизм ва терроризм ғояларининг ёш авлодга етказаётган салбий оқибатлари ҳақида ҳаётий мисоллар ёрдамида кўрсатилди.

Худди шундай тадбир Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтда ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда Учтепа тумани ИИО ФМБ масъул ходимлари томонидан Интернет глобал ахборот тармоғидан экстремистик ва террористик мақсадларда фойдаланишга қарши курашиш, бунга қарши курашишда фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларини кенг жалб этиш масалалари кўтарилди. Ички ишлар органлари ходимлари иштирокчиларга ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ўғил ва қизларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган профилактик ишлари ҳақида сўзлаб берди.

Учрашувлар давомида масъул ходимлар талабаларни қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб бердилар. 

Барча янгиликлар

Text to speech