Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Очиқлик – Коррупциянинг олдини олишдаги муҳим восита” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси ходими, юридик фанлари номзоди Хасан Ҳайитов маъруза қилди.
У ўз маърузасида, бугунги кунда Ўзбекистонда мавжуд қонунчилик базаси давлат органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофлик тамойилини таъминлаш, коррупциянинг олдини олишга самарали хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида шахсий таркибга Лев Толстойнинг “Уруш ва тинчлик” романи асосида тайёрланган видео лавҳалар намойиш этилди.