31 Май 2022 йил 1505

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Бола тарбиясига эътибор - келажакка эътибор” мавзусига бағишланди. Тадбирда Миробод тумани 294-умумтаълим мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шалола Абдуалимова маъруза қилди.
У ўз маърузасида “Оила жамиятнинг кичик бир бўлаги бўлиб, бола бошланғич тарбияни ўша ерда олишини, кейинчалик эса тарбия жараёнига ўқитувчилар ва унинг атрофидагилар ўз ҳиссаларини қўшишларини” таъкидлаб ўтди.
Шунингдек маърузачи, ҳар бир ота-она ўз фарзандига кунига камида 5 соат эътибор бериши кераклиги ҳамда болаларда фикрлаш мустақиллиги ва ўз нуқтаи-назарини ҳимоя қилиш қобилиятини ривожлантириш кераклиги ҳақида эслатиб ўтди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастуридаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилиши кутилаётган ўзгартиришлар ҳақидаги лавҳалар намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech