Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Ўзбекистон – ижтимоий ва дунёвий давлат” мавзусига бағишланди. Тадбирда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети доценти, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Нодиржон Қурбонов маъруза қилди. У ўз нутқида, мамлакатимизда инсон, унинг эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, эркин ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш, ҳуқуқий демократик давлат қуриш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланиш ва ўзгаришлар муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтди.