28 Ноябр 2022 йил 746

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Чўлпон – озодлик ва адолат куйчиси” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бўлим бошлиғи Маъмура Захидова маъруза қилди. У ўз маърузасида, Чўлпон ижоди ўзбек адиблари ижодига катта таъсир кўрсатганлигини, унинг адабий мероси шеърият, наср, драматургия, публицистик ва адабий-танқидий мақолалар ҳамда таржималардан иборат эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига “Ўзбекистон 24” телеканали томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи ҳақидаги лавҳа намойиш этилди.

 

Барча янгиликлар

Text to speech