Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Таълимга йўналтирилган сармоя – энг самарали инвестиция” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бўлим бошлиғи Сардор Рахимбоев маъруза қилди. У ўз нутқида, тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам илм-фан, таълим ва тарбиялигини, шунингдек мазкур соҳага қанча кўп инвестициялар жалб қилиниб, эътибор кучайтирилаверса, бу, албатта, ўз натижасини беришини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилиб, айрим ходимларга навбатдаги унвонлар топшириш маросими бўлиб ўтди.