11 Октябр 2022 йил 1500

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Ҳайдар Яҳёев – салоҳиятли раҳбар ва сeвимли шоир” мавзусига бағишланди. Тадбирда ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бош инспектори майор Элбек Нормўминов маъруза қилди. У ўз маърузасида, Хайдар Яҳёев 37 йилдан ортиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимларида турли лавозимларда ишлаганлигини, жумладан, ўн беш йилдан ортиқ Ички ишлар вазирлигини бошқарганлигини, шунингдек у нафақат нуфузли раҳбар, балки ижодкор ҳам бўлганлигини, унинг бир қанча шеърий тўпламлари нашр этилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбир давомида, Ички ишлар органларида намунали хизмат қилиб, ҳозирги кунда нафақада бўлган фахрийлар иштирокида “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг маслаҳатчиси, Бош бошқарма фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Мурод Каримов ва ИИВ фахрийлар кенгаши вакили сўзга чиқдилар.
Шундан сўнг, Ички ишлар органларида ўз касбига садоқатли, юклатилган вазифаларни виждонан бажариб, юксак натижаларга эришган ҳамда ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ёш ходимлар Бош бошқарма бошлиғининг ташаккурномаси билан тақдирландилар.
Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech