4 Июл 2022 йил 1677

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Интернет муҳити ва ахборот ўзгаришлари” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ масъул ходими маъруза қилди. У ўз маърузасида, ҳозирда интернет орқали амалга оширилган ахборот хуружларининг олдини олиш жуда мушкуллигини, бундан фойдаланган айрим кимсалар ўз ғаразли мақсадларини интернет орқали амалга оширилиши оммавий тус олаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.
Тадбир якунида айрим ходимларга навбатдаги унвонлар бериш тўғрисидаги буйруқ ўқиб эшиттирилди. Уларни тантанали равишда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари полковник Алиахмед Чориев топширди.

Барча янгиликлар

Text to speech