24 Май 2022 йил 1233

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Ички туризм: ҳам саёҳат, ҳам зиёрат” мавзусига бағишланди. Тадбирда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети доценти Азизбек Мўминов маъруза қилди.
У ўз маърузасида Ўзбекистон бой тарихий ўтмишга эга мамлакатлигини, шу билан бирга нафақат қадимий, тарихий ва меъморий обидалар, муқаддас қадамжолар, балки табиати билан ҳам машҳурлигини таъкидлаб ўтди. Сўнгги йилларда мамлакатимизга ташриф буюрган кўплаб хорижлик сайёҳлар учун бу туристик кашфиётга айланди. Жумладан, Хивадаги “Ичанқалъа” мажмуаси, Бухоро ва Самарқанддаги тарихий марказлар ЮНЕСКОнинг “Бутунжаҳон мероси объектлари” рўйхатига киритилган.
Тадбирнинг иккинчи қисмида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech