26 Сентябр 2023 йил 1244

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Ислоҳотлар инсон, унинг қадри учун” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти декани Исоқтой Жуманов маъруза қилди. У ўз нутқида, мамлакатимизда ислоҳотлар тизгинида инсон қадри олий қадрият сифатида улуғланаётганлигини, бу эса дунёга юз очган Янги Ўзбекистон тараққиётида  янги саҳифалар очилишига хизмат қилиши билан ниҳоятда аҳамиятли эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилиб, Тошкент шаҳар ИИББ тизимлари ўртасида ўтказилган “Энг яхши эксперт-криминалист” кўрик танлови ғолибларига мукофотларни тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Барча янгиликлар

Text to speech