Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Ҳаёт боғбони, умр чароғбони” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, истеъфодаги полковник Зикрилла Неъмат маъруза қилди. У ўз маърузасида, 1-октябрь юртимизда устоз ва мураббийлар куни нишонланишини, жамиятимизда мураббийларнинг ўрни беқиёслигини ҳамда заҳматкаш ва олийжаноб ўқитувчилар ёшларга таълим бериш баробарида, юртнинг ёруғ келажагини бунёд этишга қодир авлодни тарбиялаб вояга етказишаётганлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.