Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 1-сон Тошкент академик лицейига ўқишга қабул қилиш учун ЭЪЛОН
Номзодлар 1-сон Тошкент академик лицейига ўқишга қабул қилиш учун жорий йилнинг 1 февраль кунидан 15 апрель кунига қадар (иш кунлари соат 09.00дан 17.00гача) мурожаат этишлари мумкин.
Номзодлар Тошкент шаҳар ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш марказига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт нусхаси, доимий рўйхатда туриш манзили кўрсатилган ҳужжати ҳамда ўқиш жойидан маълумотнома билан ота ёки оналари иштирокида мурожаат этишлари талаб этилади.