Республикада яшил майдонларни тубдан кенгайтиришга қаратилган “Яшил Макон” миллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Хайрли ишга Ўзбекистон Республикаси ИИВ 1-сонли Тошкент академик лицейи профессор-ўқитувчилари ва ўқувчиларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.
Яқинда лицейда ва унга туташ ҳудудлар дарахт кўчатларини экиш ишлари амалга оширилди. 100 тупдан ортиқ мевали ва манзарали кўчат ўтқазилди. Шу билан бирга, акция доирасида ариқлар тозаланиб, қуриб қолган дарахт шохлари кесилди.
Миллий лойиҳа доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.