4 Ноябр 2023 йил 1060

Лицей ўқувчилари «Заковат» интеллектуал ўйин ва «Ҳуқуқ билимдонлари» викторинасида беллашдилар

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ўғил-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, истеъдодларини кашф этиш, уларнинг қобилият ва ташаббусларини рағбатлантириш мақсадида «Заковат», «Зукко китобхон» интеллектуал ўйинлари, «Ҳуқуқ билимдонлари» викториналари , «ҚВЗ», «Ёш китобхонлар оиласи», «Мушоира» танловлари ўтказиб келинади.


Жумладан, яқинда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1-сонли Тошкент академик лицейида ўқувчилар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди. Билимлар беллашувида ўзаро 6та гуруҳ куч синашди. Иштирокчилар тарихга оид саволларга жавоб бердилар, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги буйруқлари ва бошқа норматив ҳужжатларни қай даражада билишларини намойиш этдилар. Интеллектуал ўйин қизғин баҳслар, ёрқин ҳис-туйғулар билан кечди.


Барча турлар якунига кўра, 102-ўқув гуруҳи жамоаси пешқадам бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларни 104 ва 106-ўқув гуруҳлари жамоалари эгаллади.


Шу билан бирга бўлажак осойишталик посбонлари ўртасида “Ҳуқуқ билимдонлари” викторинаси ўтказилди. Ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимини оширишга қаратилган викторинада тўртта жамоа иштирок этди. Ўйинлар шиддатли ва динамик ўтди.


Викторина якунларига кўра 1 ва 2-ўринларни “Юриспруденция” ва “Ёш терговчилар” жамоалари эгаллашди, учинчи ўрин “Ёш юристлар” жамоасига насиб этди


Тадбир сўнгида ғолиб жамоаларга эсдалик совғалари топширилди.

Барча янгиликлар

Text to speech