“Касбий тайёргарлик” ойлиги доирасида ИИВ 1-сонли Тошкент академик лицейи ўқувчилари Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-криминалистика маркази масъул ходимлари билан учрашдилар. Тадбир давомида, ички ишлар органларида экспертларнинг жиноятларни фош этишда тутган ўрни, иссиқ изидан очиш учун кечиктириб бўлмас тезкор ва тергов харакатлари доирасида фойдаланиладиган криминалистик жиҳозларнинг хусусиятлари, улардан фойдаланиш асослари, тактик ҳамда техник хусусиятлари тўғрисида кўргазмали машғулот ўтказилди. Учрашувда лицей ўқувчиларига ҳодиса жойларини кўздан кечириш учун зарур бўлган энг замонавий техника билан жиҳозланган кўчма эксперт-криминалистика лабораторияси намойиш этилди. Тадбир якунида, ўқувчиларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тушунчалар берилди.