26 Ноябр 2024 йил 101

Эксперт-криминалистлар ўқуви

        Жиноят содир этилган воқеа жойига тезкор-тергов гуруҳи таркибида албатта эксперт-криминалист ҳам чиқади. Унинг ўз ишини қанчалик пухта ва моҳирона олиб бориши жиноятни тезкор очиш ва жиноятга жазо муқаррарлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Куни кеча Тошкент шаҳар ИИББ да “Сайёр Академия” дастури асосида ўтказилган ўқув-семинар машғулотлари айнан шу соҳа ходимларининг фаолиятига бағишланди. Унда пойтахт ИИББ Эксперт-криминалистика маркази ва туманлар ИИО ФМБ бўлинмалари эксперт-криминалистлари иштирок этишди. Машғулотларни олиб борган ИИВ Академияси Криминалистик экспертизалар кафедраси бошлиғи ўринбосари, капитан Ф.Собиров семинар қатнашчиларига экспертизаларни ўтказишда процессуал, услубий ва техник талабларга амал қилиш зарурлиги, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимларига тўхталди. Бугунги жиноятларни очишда қўлланилаётган илғор техника имкониятлари ва дунё тажрибалари ҳақида маълумотлар берди. Шунингдек, маърузачи семинар қатнашчиларининг мавзулар юзасидан саволларига батафсил жавоблар бериб, ходимларнинг келгусидаги хизмат фаолиятларида билим ва кўникмаларини ошириш бўйича зарур йўналишларни кўрсатиб ўтди.

Барча янгиликлар

Text to speech