25 Июл 2024 йил 2242

Корхонадан кабель ўғирлаганликда гумонланувчи шахслар қўлга олинди

Сергели тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг 23 июль куни соат тахминан 06.00 да, номаълум шахслар МЧЖнинг бирига кириб, 15.649.000 сўмлик 101 метрлик кабель  ўғирлаб кетилган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар натижасида гумонланувчилар 29 ёшли Аббос К., 23 ёшли Отабек Р., 21 ёшли Самандар В. Ва 46 ёшли Улугбек Х. лар аниқланиб қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.


Барча янгиликлар

Text to speech