7 Июл 2024 йил 2305

Кондиционер ўғирлигида гумонланувчи шахс жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ соҳавий хизматлари ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб бўлаётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан изчил ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида хонадондан ўғрилик содир этган шахс аниқланиб, қўлга олинди.

Юнусобод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг 16 июнь куни Юнусобод тумани 3-даҳасидаги кўп қаватли уйнинг биринчи қаватининг ташқи томонида ўрнатилган кондиционернинг агрегатини ўғирлаб кетилган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғирлик”) билан жиноят иши қўзғатилган.

Аниқланишича, номаълум шахс деворга ўрнатилган панжарани бузиб 200 АҚШ доллари қийматидаги агрегатни ечиб ўғирлаб кетган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 23 ёшли Музаффар М. аниқланиб, қўлга олинди. Гумон қилувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech