11 Апрел 2025 йил 395

Яккасарой туманида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди

Аҳоли муаммоларини жойида ўрганиш ва ҳал этилишини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда мунтазам равишда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Яккасарой ва Миробод туманлари аҳолиси учун ташкиллаштирилган навбатдаги сайёр қабул Яккасарой туманидаги Ҳамид Сулаймонов маҳалласида бўлиб ўтди. Пойтахт ИИББ бошлиғи ва Тошкент шаҳар халқ қабулхонаси мудири томонидан ўтказилган қабулда ушбу туманларнинг ҳокимлари, прокурорлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Ўтказиладиган сайёр қабул давомида жами 45 нафар фуқаролардан муаммолари ўрганилди. Улардан 18 таси суриштирув ва тергов ҳаракатлари юзасидан; 4 таси етказилган моддий зарарни ундириш бўйича; 7 таси ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш, хизматни ўташ ва қайта тиклаш юзасидан; 4 таси пробация ҳисобда турган шахсларни муддатидан илгари шартли озод қилиш масаласида; 5 таси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш бўйича; 7 таси Даволаниш учун моддий ёрдам бўйича мурожаатлари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 8 таси жойида ижобий ҳал этилди, 15 таси бўйича малакали тушунтириш берилди, кўриб чиқиш қўшимча муддат талаб этадиган 22 та мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

Бу каби сайёр қабуллар аҳоли ва давлат органлари ўртасида очиқ мулоқотни таъминлаш, муаммоларни кечиктирмасдан ҳал этишда муҳим қадам ҳисобланади. Ушбу тадбирлар фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини ошириш, жамиятда самарали ижтимоий шерикликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Сайёр қабулдан сўнг мутасадди раҳбарлар томонидан фахрийлар ҳолидан хабар олинди, кам таъминланган ва қаровсиз қолган фуқароларнинг уйига борилиб муаммолари ўрганилди ҳамда ижтимоий кўмак берилди.

Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: