5 Июл 2024 йил 1854

“Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” давом этмоқда

Жаҳонда бўлгани каби, юртимизда ҳам  ахборот коммуникация технологиялари ривожланган сари унинг афзаллиги ва қулайликларидан фойдаланиш билан бир қаторда ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари долзарб бўлиб қолмоқда. Киберхавфсизлик бу – тасодифий ва атайин қилинган ёки уюштирилган ахборот ҳужумларидан ҳимояланиш демакдир.  Телекоммуникация тармоқлари орқали бепарволик туфайли ёки қасддан амалга оширилаётган таҳдидларга қарши туриш, уларга нисбатан чора кўриш ва кутилмаган таъсирлардан ҳимояланиш борасида пойтахт ИИББ томонидан июль ойи “Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги”, деб эълон қилинган эди. Мазкур ойликда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳолини қамраган ҳолда комплекс тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари ойнинг илк кунлариданоқ тадбирларни бошлаб юборишди. Ходимлар туманда жойлашган “Ҳамкорбанк”  ходимлари ва мижозлари билан  учрашиб, киберҳужумлардан банк-молия соҳасидаги фирибгарликларнинг олдини олиш, базавий маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш, мижозларнинг эса ўз шахсий маълумотларини, пластик карта кодларини сир сақланишини таъминлаш ҳақида  зарурий йўл-йўриқлар олишди. 

Худди шундай тадбир туманда жойлашган 41-оилавий поликлиникасида, Ободонлаштириш бошқармаси ишчилари ҳамда вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказидаги ишчилар ўртасида ҳам ўтказилди. Иштирокчилар киберхавфсизлик масалаларига доир саволларига аниқ ва батафсил жавоблар олдилар. Тадбирлар тумандаги барча корхона ва ташкилотлар, маҳаллаларда ҳам давом эттирилади.

Барча янгиликлар

Text to speech