19 Июн 2024 йил 976

Келажакни бугун яратамиз

       Болалар – келажагимиз. Келажак ҳақида қайғурмайдиган жамиятни топиш қийин. халқимиз эса азалдан болажон халқ. Ҳар неки яхшини  фарзандига илинади. Дунё бўйича болалар ҳақ-ҳуқуқларига, эмин-эркин, бахтли яшашига доир қабул қилинадиган ҳар бир ҳужжат юртимиз раҳбари томонидан эътиборга олиниб, амалиётда қўлланилиб келинмоқда. Юртимизда ҳеч бир бола дини, ранги, ирқи, миллатидан қатъий назар ўз-ўзига ташлаб қўйилмаган, унинг тақдирига бефарқлик, лоқайдлик бизга бегона. Республикамизда вояга етмаган қаровсиз қолган, ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар аниқланиб, уларга ҳар томонлама ёрдам бериш йўлга қўйилган. Бу савобли ва хайрли ишларга Тошкент шаҳар ИИББ ҳам бош-қош. Бунга Тошкент шаҳар ҳокими, шаҳар прокурори, ДХХ Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи ва пойтахт ИИББ ҳамкорлигида тасдиқланган қўшма Дастур мисол бўла олади. Унга кўра пойтахт ҳудудида яшовчи 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир  этишга мойил, тарбияси оғир деб топилган, салбий хатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун профилактик ҳисобга олиниб, “Қизил тоифа”га киритилган ёшлар ўртасида олиб борилаётган ижобий ишлар эътирофга лойиқдир. Юқорида келтирилган вояга етмаганларнинг юртимизнинг тўлақонли фарзандлари бўлиб етишиши, камол топишини мақсад қилган Дастурда белгиланган чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга ошириб келмоқда.


      Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Марказида ўтказилган йиғилиш ана шу мавзуга қаратилди. Унда ҳамкор ташкилотлар масъуллари иштирок этиб, 3-босқични самарали ўтказиш борасида фикр-мулоҳазалар тингланди. Амалий ишлар учун жалб қилинадиган куч-воситалар, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар, вазифалар белгилаб олинди.


      Болаларнинг саломатлиги биринчи навбатдаги вазифа бўлганлиги боис, Марказга қабул қилинган 30 нафар вояга етмаган ўғил болалар Тошкент шаҳар ИИББ Тиббиёт бўлими шифокорлари томонидан кўрикдан ўтказилди. Ўсмирларнинг жисмоний ривожланиши, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича улар ўртасида турли спорт ўйинлари, бошланғич ҳарбий тайёргарлик машғулотлари ўтказилишини эътиборга олиб, улар спорт ва ҳарбий уст-бошлар билан таъминланди.


Тарихимизни ўрганиш, қадриятларимизни эъзозлаш каби маънавий-маданий билимларини оширишга қаратилган тадбир давомида, болалар Тошкент вилоятида жойлашган “Зангиота” зиёратгоҳига ташрифи чоғида мажмуа яратилиши тарихи, унда макон топган азизу авлиёларнинг умр йўллари ҳақидаги билимларга эга бўлдилар. Шунингдек, махсус курс жараёнида ёшларнинг пойтахтимиздаги “Ҳайвонот боғи”га ташрифи уюштирилди. Махсус курснинг 3-босқичи тарбияланувчи ёшларини ватанпарварлик руҳида, келажакда юртимизнинг муносиб фарзандлари бўлиб камол топиши борасида олдинда ҳали қилинадиган ишлар кўп ва улар амалга оширилиши шубҳасиз. Мақсад эса битта – бахтли, фаровон келажагимизни яратиш.

Барча янгиликлар

Text to speech